Машҳур хонанданинг қизи умрбод қамалди

World

−

image

Туркиянинг Ялова шаҳрида 2025 йил 26 сентябрь куни 6-қаватдаги уйининг деразасидан тушиб, ҳалок бўлган қўшиқчи Гуллунинг ўлими бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Онаcини олдиндан режалаштириб, қасддан ўлдиришда айбланган 28 ёшли қизи Туғян Улкем Гултер оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Haberler“ хабар берди.

Воқеадан сўнг бошланган кенг кўламли тергов доирасида Туғян Улкем Гултер қўлга олиниб, ҳибсга олинган эди. Шундан сўнг иш юзасидан суд жараёни бошланган.

Суднинг ҳукм чиқариладиган мажлисида прокурор тўпланган далиллар ва иш материалларига асосланиб, Туғян Улкем Гултерга онасини олдиндан режалаштириб, қасддан ўлдириш айби билан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси тайинлашни сўраган.

Судда кўз ёш билан ҳимоя нутқи сўзлаган Туғян Улкем Гултер эса ўзига қўйилган айбловларни рад этган. У онасининг йиқилган пайтини кўрмаганини ва ўзига туҳмат қилинганини айтган.

“Мен ўзимга қўйилган айбловларни тан олмайман. Онамнинг йиқилган пайтини мутлақо кўрмаганман. Ҳар қандай она ва қиз ўртасида жанжаллар бўлиши мумкин, лекин биз она ва қизмиз. Мен жабрланувчиман. Менга туҳмат қилишди. Ижтимоий тармоқлар ва матбуотда мени “она қотили” деб аташмоқда. Онамнинг қайғусини ҳам яшай олмадим. Мен илоҳий адолатга ишонаман. Қандай жазо тайинланишидан қатъи назар, ўзимнинг айбсиз эканимни биламан. Менга туҳмат қилганларни кечирмайман. Нари дунёда илоҳий суд олдига онам билан қўл ушлашиб чиқишимга ишонаман. Қизим бу доғни кўтариб юришини истамайман“, деган у.

Судланувчи ва унинг адвокатлари сўнгги ҳимоя нутқларини сўзлаб бўлгач, суд ҳайъати ҳукмни эълон қилган. Суд Туғян Улкем Гултерга онасини олдиндан режалаштириб, қасддан ўлдириш айби билан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосини тайинлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Гуллу“ номи билан танилган 52 ёшли Гул Тут 2025 йил 26 сентябрь куни Ялова вилоятининг Чинаржик туманидаги уйининг 6-қаватидан йиқилиб, вафот этганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends