Марсдан олинган суратда “юраётган сирли одам” топилди
Interesting
−
15:29 7945 2 minutes
“Spirit” марсоходи томонидан 2007 йилда олинган Марс юзасининг сурати интернетда вирусли тарзда оммалашди. Унда фойдаланувчилар одамга ўхшаш сирли фигурани пайқаб қолган. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Панорамали суратда тошли ландшафт орасида узоқдан қўлларини узатиб ва оёғини кўтариб юраётган одам силуэтига ўхшайдиган объект кўринади. Баъзи фойдаланувчилар бу ҳайкал ёки қадимги Марс цивилизациясининг излари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бироқ аксарият мутахассислар бу ғайриоддий топилмани парейдолия эффекти – инсон мияси булутлар, тошлар ёки соялар каби тасодифий шаклларда таниш образларни таниб оладиган психологик ҳодиса билан изоҳлаяпти.
Сайёралар жамияти аввалроқ Марс суратларини ўрганишда бундай иллюзиялар тез-тез юзага келишини, “фигура”нинг ўзи эса Қуёш нури тушиши натижасида шундай кўринаётган оддий қоя ҳосиласи эканини таъкидлаган.
Шунга қарамай, фотосурат ижтимоий тармоқларда яна қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Баъзи фойдаланувчилар суратда ҳақиқатан ҳам одам ёки қадимги ҳайкал тасвирланганига ишончи комил, бошқалар эса бу шунчаки тошнинг ғайриоддий шакли деб ҳисоблайди.
NASA, ўз навбатида, Марсда ўтмишда ҳаёт мавжуд бўлганига ҳеч қандай далил йўқлигини бир неча бор таъкидлаган. Агентлик бу каби тасвирлар ўзга сайёрада цивилизация мавжудлигининг исботи эмаслигини уқтириб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ астрономлар “Жеймс Уэбб” коинот телескопи ёрдамида “Beta Pictoris d” экзосайёрасини аниқлаганди. Объект Ердан 63 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган ёш юлдузнинг ёруғ чанг диски ичида яширинган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28