Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Local

−

image

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакил Сержио Гор маълум қилди.

“АҚШ–Марказий Осиё стратегик шериклигини ривожлантириш ҳамда икки томонлама дипломатик ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио октябрь ойи ўрталарида Самарқандга 100 дан ортиқ Америка компанияларидан иборат тарихий бизнес делегациясига бошчилик қилишини фахр билан эълон қиламан”, деб ёзди Гор ўз сайтида.

Унинг билдиришича, ташриф давомида Рубио Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари билан биргаликда C5+1 вазирлар учрашувида иштирок этади. Муҳокамалар C5+1 формати доирасида минтақавий иқтисодий боғлиқликни чуқурлаштириш, энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва умумий минтақавий устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликдаги ечимларни илгари суришга қаратилади.

Шунингдек, Рубио савдони кенгайтириш, хусусий сектор инвестицияларини рағбатлантириш ва бутун Марказий Осиё бўйлаб иқтисодий модернизацияни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон раҳбарияти ва минтақадаги мавқедошлари билан учрашади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends