Марказий Осиёнинг айрим давлатлари Россияга қарши санкцияларга қўшилиши мумкин – Россия ТИВ
World
−
16 May 2023 15574 2 minutes
Марказий Осиёнинг айрим давлатлари таваккал қилишга тайёр эмасликларини ва Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлашлари мумкинлигини очиқ айтмоқда. Бу ҳақда бугун, 16 май куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин “Валдай” халқаро мунозара клубининг III Марказий Осиё конференциясида маълум қилди.
“Бир томонлама иқтисодий чекловларнинг номақбуллиги ва ноқонунийлиги ҳақидаги позициялар бир-бирига мос келишига қарамай, Марказий Осиёнинг бир қатор давлатлари тегишли таваккалчиликларни ўз зиммаларига олишни истамаяпти, улар Ғарбнинг чекловчи чораларига амал қилишга тайёр эканликларини яққол кўрсатмоқда”, деган вазир ўринбосари.
Галузиннинг сўзларига кўра, Россия ўзаро мажбуриятларга, шу жумладан, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасидаги мажбуриятларга зид бўлмаган тақдирда, ҳеч кимга қандай ташқи ва ички сиёсий йўл тутиш кераклигини буюрмайди.
“Бизнинг ишончимиз комилки, Марказий Осиё пойтахтлари буни яхши тушунади: Россия билан алоқаларни сунъий йўл орқали йўқ қилиш иккиламчи санкциялардан кўра жиддийроқ зарар келтириши мумкин”, дея қўшимча қилди у.
Шунингдек, Михаил Галузин Россия Марказий Осиё давлатлари билан стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганини таъкидлаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 16 ва 17 май кунлари Томск давлат университетида “Россия ва Марказий Осиё: ўзгарувчан дунё билан ўзаро муносабат” мавзусида “Валдай” конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August