Марказий Осиёда яшаш учун энг қулай давлат қайси?

Interesting

image

Ўзбекистон яшаш учун энг яхши давлатларнинг жорий йилги халқаро рейтингида Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Rumavi”нинг “Global Relocation Index” рейтингида қайд этилган.

Рейтингда дунёнинг 192 давлати баҳоланган. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 62,9 балл билан 77-ўринни эгаллаб, минтақада биринчи бўлган. Ўзбекистон эса 59,9 балл билан 110-ўриндан жой олган. Қирғизистон 118-ўринни, Тожикистон 137-ўринни, Туркманистон эса 155-ўринни қайд этган.

Ушбу рейтинг мамлакатларни молиявий имкониятлар, яшаш сифати, хавфсизлик ва янги муҳитга мослашиш каби тўртта асосий мезон асосида баҳолаган.

Ўзбекистон молиявий имкониятлар бўйича 73, хавфсизлик бўйича 63, яшаш сифати бўйича 57 ва мослашиш бўйича 44 балл тўплаган.

Жаҳон рейтингида Эстония биринчи, Сингапур иккинчи, Малайзия учинчи, Португалия тўртинчи ва Тайвань бешинчи ўринни эгаллаган. Рейтингнинг энг қуйи қисмида эса Афғонистон, Яман, Жанубий Судан, Нигер ва Чад жой олган.

Маълум қилинишича, мазкур рейтинг яшаш ва кўчиб ўтиш учун энг қулай давлатларни аниқлаш мақсадида тузилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент Марказий Осиёда яшаш нархи энг қиммат бўлган учинчи шаҳар бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends