Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Local

image

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий банк бошқаруви бугун, 16 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Шунингдек, қайд этилишича, инфляция пасайишда давом этмоқда. Регуляторга кўра, август ойида умумий инфляция 6,2 фоизни, базавий инфляция эса 5,5 фоизни кўрсатган.

Иқтисодиётда айрим мувозанатлашув белгилари кузатилаётган бўлса-да, инфляцион босимлар ҳамон сақланиб қолмоқда. Хусусан, инфляцион кутилмаларнинг пасайиши умумий инфляцияга нисбатан секинроқ кечмоқда. 

Жаҳон хомашё, озиқ-овқат ва энергия нархларининг юқори даражаси ҳамда тартибга солинадиган нархларни либераллаштириш жараёни асосий инфляцион хатарлар сифатида баҳоланмоқда.

Билдирилишича, ижобий реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғаришга бўлган мойиллигини қўллаб-қувватламоқда.

Марказий банк инфляцияни 2027 йил якунига қадар 5% мақсадли кўрсаткичига тушириш учун зарур пул-кредит шароитларини таъминлашда давом этади.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2026 йил 28 октябрь кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 июль кунги мажлисда ҳам Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends