Марғилондаги “Хўжа Порсо” масжидининг тарихий биноси бузилгани юзасидан жиноий иш очилди

Local

image

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Хўжа Порсо” масжиди бузилиши бўйича жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳолат бўйича Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 132 (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) ва 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 октябрь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Хўжа Порсо” масжидининг тарихий биноси бузиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят ҳокимлиги ушбу ҳолатга изоҳ бериб, эски масжид ўрнига янгисини қурмоқчилигини айтганди.

Маданий мерос агентлиги ушбу масжиднинг бузиб ташлангани бўйича иш тергов учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилганини маълум қилганди. Чунки агентлик ҳузуридаги Илмий кенгаш “Хўжа Порсо” жоме масжидини бузиб ташлашга рухсат бермаган.


Tags

Rate Count

120

Rating

3

Rate this article

Share with your friends