Марғилондаги масжид бузилиши бўйича иш Бош прокуратурага юборилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Хўжа Порсо” масжидининг тарихий биноси бузиб ташланганди. Вилоят ҳокимлиги ушбу ҳолатга изоҳ бериб, эски масжид ўрнига янгисини қурмоқчилигини айтганди. 

Маданий мерос агентлигига кўра, ушбу масжиднинг бузиб ташлангани бўйича иш тергов учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган. Чунки агентлик ҳузуридаги Илмий кенгаш “Хўжа Порсо” жоме масжидини бузиб ташлашга рухсат бермаган.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармасининг 2021 йил 14 августдаги 851-сонли хатига асосан “Хўжа Порсо” жоме масжиди ҳудудида қўшимча бино иншоотлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти қошидаги Илмий-эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилган.

Ўрганишлар натижаси юзасидан 2020 йил 3 ноябрдаги хат билан Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармасига “Хўжа Порсо” жоме масжиди ҳудудида миллий рўйхатдаги Республика аҳамиятига эга бино мажмуаси сақланган ҳолда, бинонинг янги бош режаси тақдим қилиниши, бино кўриниши Марғилон анъанавий меъморчилиги асосида лойиҳалаштирилиши, гумбаз, арка (равоқ) қурилиши усулига эътибор қаратилиши юзасидан кўрсатма берилган.

“Бинонинг тарихий бош тарҳи тақдим этилмагани, янги ва эски биноларнинг бир-бири билан мутаносиблиги ишлаб чиқилмагани ҳамда лойиҳа ташкилоти лицензиясиз кенгашга тақдим этилгани сабабли лойиҳа таклифи Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан рад этилган”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “Илмий-эксперт кенгаши томонидан сўралган маълумотлар Маданий мерос агентлигига қайта тақдим этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг