“Манчестер Юнайтед” “Барселона” футболчиси билан музокара олиб бормоқда

Sport

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ҳимоячиси Алехандро Балде трансфер ойнаси ёпилгунга қадар “Манчестер Юнайтед” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” 22 ёшли испаниялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби ва Балденинг агенти Жорже Мендеш ўртасида яқин соатларда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Балде янги мавсумнинг биринчи ўйинида “Эльче”га қарши (5:0) учрашувда майдонга тушмади. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик уни учрашув қайдномасига киритмаган.

Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” Балдени чап қанот ҳимояси учун асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Бироқ Англия клуби футболчини ижарага олиш вариантини афзал кўраётгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Маълумот учун, Балденинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” портали футболчининг қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends