Малдини автоҳалокатга учради 

Sport

image

“Кальяри” футболчиси Даниэль Малдини Италия чемпионатининг “Аталанта”га қарши учрашувидан сўнг автоҳалокатга учради. Бу ҳақда ANSA хабар берди.

Манбага кўра, воқеа Миланда содир бўлган. Футболчи енгил жароҳатлар олган. Малдини “Аталанта”га қарши 2:1 ҳисобидаги ғалабада жамоасига ғалаба голини олиб келган.

Даниэль Малдини Жаҳон чемпионати совриндори, беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби ва “Милан” билан етти карра Италия чемпиони бўлган Паоло Малдинининг ўғли ҳисобланади.

Маълумот учун, Даниэль Малдини жорий мавсумдан буён “Кальяри” сафида тўп тепмоқда. У фаолияти давомида “Лацио”, “Аталанта”, “Специя”, “Монца”, “Эмполи” ва “Милан” клубларида ўйнаган. “Милан” билан 2021-2022 йилги мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритган.

Ярим ҳимоячи Италия терма жамоаси сафида 6 та учрашувда майдонга тушган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends