Мактабларда кузги таътил қачондан бошланиши маълум бўлди
Local
−
11:03 3193 1 minute
Ўзбекистон мактабларида кузги таътил жорий йил 4 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 март куни қабул қилинган “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида белгиланган.
Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2026 йил 4 ноябрдан бошланади ва 9 ноябрга қадар давом этади.
II чорак дарс машғулотлари 2026 йил 10 ноябрдан бошланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилги 140-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:
- кузги таътил – 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
- қишки таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
- баҳорги таътил – 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
- ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан) бошлаб 1 сентябргача.
Live
All