Мактабларда қишки таътил қачондан бошланиши айтилди
Local
−
04 December 2025 40502 1 minute
Мактабларда қишки таътил жорий йилнинг 28 декабридан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, 2025-2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1-4-синфларда 27 декабрь – шанба кунидан) бошланади.
Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади. 2026 йил 11 январь якшанба – дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October