Мактабларда баҳорги таътил қачон бошланиши маълум бўлди 

Local

image

Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Ҳалқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 19 март куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади.

Вазирлик хабарига кўра, баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади. IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқи жорий йил Наврўз байрамида кетма-кет 5 кун дам олади.


Tags

Rate Count

554

Rating

3

Rate this article

Share with your friends