Мактаб ўқувчиларининг дарсда мобиль телефондан фойдаланиши тақиқланди
World
−
19 December 2023 17060 1 minute
Россия Президенти Владимир Путин мактаб ўқувчиларининг дарсда мобиль телефондан фойдаланишини тақиқловчи қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Ҳужжатда таълим тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, энди ўқувчилар дарс вақтида мобиль телефондан фойдалана олмаслиги белгиланган.
Ушбу қоидага истиснолар сифатида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид соладиган ҳолатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар киритилган.
Ўқувчиларга синфда интизом ва таълим ташкилотида хулқ-атвор қоидаларини сақлаш масъулияти ҳам юкланган. Аниқлик киритилишича, ички тартиб қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўқитувчилар ва мактаб раҳбарияти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August