МакSим ўз карьерасини вақтинча тўхтатди
Art & Culture
−
15 March 2024 9478 1 minute
40 ёшли россиялик хонанда МакSим ўз карьерасида бир муддат танаффус қилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Маш” хабар берди.
Қайд этилишича, МакSим спиртли ичимликларга қарамликдан даволанганидан сўнг, қўшиқларини жонли ижрода куйлашга қийналмоқда, шу боис у номаълум муддатга оммавий чиқишлар ва концертлардан бош тортди.
Шунга қарамай, қўшиқчи ёпиқ тадбирларда фонограмма ёрдамида куйлаш шарти эвазига чиқиш қилиши мумкин. Шунингдек, хонанда ижро нархини 4,5 миллион рублдан 3 миллионга камайтирди.
Маълумот учун, санъаткор ҳали алкоголизмдан бутунлай даволанмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик хонанда Анна Асти оёғидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг март ойидаги концертларини апрель ойига қолдиришга мажбур бўлганди.
Райҳона Улканбаева
Live
All