Махачев дисквалификация олди
Sport
−
18:18 1364 2 minutes
Россиялик ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпиони Ислом Махачев қовурғаси кўкаргани сабабли 30 кунлик тиббий дисквалификация олди. Бу ҳақда Пенсильвания штати атлетика комиссияси (PSAC) маълумотларига таяниб, “MMA Junkie” хабар берди.
Махачев жорий йилнинг 16 август куни UFC турнири доирасида ирландиялик Ян Гаррига қарши жанг вақтида жароҳат олган. Россиялик жангчи ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини ғалаба билан ҳимоя қилди. Шунингдек, у UFC тарихидаги энг узоқ ғалабали серия бўйича рекорд ўрнатди. Ҳозирда унинг ғалабалар серияси 17 та жангдан иборат.
Ян Гаррига қарши жанг 34 ёшли россиялик жангчининг ярим ўрта вазн тоифасидаги иккинчи жанги бўлди. У мазкур вазн тоифасидаги чемпионлик камарини 2025 йил ноябрь ойида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши жангда қўлга киритган эди.
Бунга қадар Махачев енгил вазн тоифасида иштирок этган ва 2022 йил октябридан 2025 йилгача UFC чемпиони бўлиб, камарини тўрт марта ҳимоя қилган.
Махачев профессионал ММА фаолиятида 29 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. У ягона мағлубиятини UFC’даги иккинчи жангида – 2015 йил 3 октябрь куни бразилиялик Адриано Мартинесга қарши жангда биринчи раундда нокаут билан қабул қилиб олган.
Live
All