Маъмурий судларда тезкорлик ва масъулият оширилади

Local

image

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти фуқаролар ва тадбиркорларнинг иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаатлари ҳамда одил судловга оид янги қонунга имзо чекди.

Ҳужжатга кўра, маъмурий судларда ишларни кўриш самарадорлигини ошириш ҳамда фуқаро ва мансабдор ўртасидаги тенгликни таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба (Германия, Қозоғистон, Россия ва бошқалар) асосида янги қоидалар киритилмоқда.

Мансабдорнинг мажбурий иштироки. Қарори устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили судга келиши шарт. Узрсиз сабаб билан келмаган мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланилади, ишни кўриш эса кейинга қолдирилади.

Дастлабки эшитув институти. Иш асосий муҳокамага чиқарилгунча 20 кунлик муддатда дастлабки эшитув ўтказилади. Унда талаблар аниқлаштирилади, камчиликлар кўрсатилади, далил ва ёзма фикрлар йиғилади.

Ариза қайтарилганда имконият. Дастлабки эшитувда ариза қайтарилса, аризачи қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади ва тўланган давлат божи қайтариб берилади.

Бу ҳаракатлар ва ўзгаришлар тизимга нима беради?

Мансабдор шахснинг судда шахсан иштирок этиши фуқарога давлат органи нега айнан шундай қарор қабул қилгани бўйича тўғридан-тўғри тушунтириш олиш ва адолатни қарор топтириш имконини беради.

Дастлабки эшитув эса судьяга суриштирувларни олдиндан мукаммал ўтказиб, ишни қулай ва қисқа муддатда кўриб чиқишга ёрдам беради.

Шунингдек, мазкур қонун давлат органлари билан мулоқотда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, адолатли судловнинг очиқлигини таъминлаш ҳамда судга мурожаат этиш механизмини янада енгиллаштиришга қаратилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends