Маҳатма Гандининг қўлёзмалари рекорд нархда сотилди

World

image

Ҳиндистон мустақиллиги ҳаракати етакчиси Маҳатма Гандининг ҳаёт, ҳақиқат ва ўзини назорат қилиш ҳақидаги 600 дан ортиқ қўлёзма қайдлари 1,69 млн долларга сотилди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Маълум қилинишича, қўлёзмалар Мумбай шаҳрида ўтказилган аукционда савдога қўйилган. Ганди томонидан 1944-1946 йилларда ёзилган мазкур қайдларда унинг ҳаётга оид қарашлари, ҳақиқат ва ўзини назорат қилиш ҳақидаги фикрлари акс этган.

Аукционни ўтказган Saffronart савдо уйи маълумотига кўра, қўлёзмаларнинг 1,69 млн долларга сотилиши Ҳиндистон тарихи билан боғлиқ ҳужжат учун аукционда тўланган энг юқори нарх бўйича рекорд ўрнатган.

Қайд этилишича, харидорнинг шахси ошкор қилинмаган. Бироқ қўлёзмалар Ҳиндистонда қолиши маълум қилинган. Маҳатма Ганди зўравонларсиз ижтимоий адолатга эришиш ғоясини ифода этган “Сатьяграха” ҳаракатининг асосчиларидан бири ҳисобланади. У вафотидан кейин ҳам дунёда шахсий эркинлик ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари учун илҳом манбаи бўлиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ астронавт Базз Олдрин “Аполлон-11” миссияси парвозида ўзи билан бирга олиб кетган ва Ойга чиқарилган СССР байроғи Нью-Йоркдаги Sotheby's аукционида 80 минг долларга сотилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic