Мьянмада тўнтаришдан кейин Facebook блокланди
Local
−
04 February 2021 2814 1 minute
Мянма ҳарбий Ҳукумати Интернет-провайдерларга мамлакатдаги давлат тўнтаришидан бир неча кун ўтгач, норозилик намойишлари пайтида Facebook’га киришни вақтинча тўсиб қўйишни буюрди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Мьянма транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги мамлакатда барқарорликни сақлаб қолиш учун Facebook ва унинг хизматларини 7 февралгача блоклашни буюрган.
Ўз навбатида Facebook ҳам ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирган.
“Биз расмийлардан Мьянмадаги одамлар ўз оилалари ва дўстлари билан мулоқот қилишлари ҳамда муҳим маълумотларга эга бўлишлари учун қайта уланишни талаб қиламиз”, дейилади Facebook вакили.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ Мьянма Қуролли кучлари мамлакат раҳбарини қўлга олгач, бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Live
All