Лукашенко ядровий қуролдан ҳам хавфлироқ қуролни очиқлади 

World

image

Киберқуроллар инсоният учун ядровий қуролдан ҳам хавфлироқ. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко таъкидлади. 

“Келажакдаги хавф ядро қуролида эмас, ядровий қуролдан ҳам хавфлироқ нарсалар мавжуд. Булар биологик қуроллар ва киберқуроллар. Бу анча хавфлироқ”, деган Лукашенко, 

Унинг сўзларига кўра, инсоният ҳали бу хавфни, хусусан, киберқуролни англаб етмаган. 

“Биз ҳаммамиз ядро қуроли олдида титраймиз, лекин киберқурол бундан ҳам даҳшатлироқ”, дейди у. 

Лукашенконинг тушунтиришича, бундай қуролларни аниқлаш қийин, фуқаролар ҳали кибержиноятлар ва киберқуроллардан қўрқишга тайёр эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинага ҳужумининг илк кунларида “Anonymous” халқаро хакерлар тармоғи Россияга киберҳужумлар уюштирганди.


Rate Count

1740

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends