Лондонда шаҳзода Филиппга ёдгорлик ўрнатилади 

World

image

Лондон марказида қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филиппга ёдгорлик ўрнатилади. Бу ҳақда "Telegraph" хабар бермоқда.  

Тақдим этилган маълумотларга кўра, ёдгорлик Малл кўчасидаги Букингем саройи яқинида жойлаштирилиши мумкин. 

Таъкидланганидек, парламент аъзолари ушбу ташаббусни аллақачон маъқуллаган. 

Ҳозирда Бош вазир Борис Жонсоннинг ушбу ғояни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. 

"Эдинбург герцоги ўз ҳаётини мамлакат ва қироличага хизмат қилишга бағишлади. Ёдгорлик миннатдорчилик рамзига айланган бўлар эди", деган Лейбористлар партияси вакили. 

Бундан ташқари, лойиҳани молиялаштириш қисман ихтиёрий хайрия маблағларини ўз ичига олиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг эри, Эдинбург герцоги Филипп 99 ёшида вафот этди. 

Маълумот ўрнида, шаҳзода Филиппнинг дафн маросими 17 апрель куни ўтказилади. 

Жамоат маросимга кириш ҳуқуқига эга бўлмайди, аммо дафн маросими телевизор орқали намойиш этилади.


Rate Count

46

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic