Левандовский Саудияга ўтишга яқин турибди
Sport
−
14 May 2041 1 minute
Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовский “Барcелона”дан Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Ярослав Колиньский маълум қилди.
Манбага кўра, 37 ёшли футболчи саудияликлар таклифини қабул қилиш арафасида. “Ал-Ҳилол” Левандовскийга йилига 90 миллион евро маош таклиф қилган.
Таъкидланишича, польшалик ҳужумчига Европанинг бир нечта клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ футболчининг ўзи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш тарафдори. У машғулотлар юкламасини камайтириб, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Бу эса унга Польша терма жамоаси сафида ҳам юқори спорт формасини сақлаб қолиш имконини беради.
Левандовскийнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси шу ёзда якунига етади. У жорий мавсумда каталонияликлар сафида 44 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди.
Тажрибали форвард 2022 йилнинг ёзида “Бавария”дан 45 миллион евро эвазига “Барселона”га кўчиб ўтганди. Шу вақт давомида у клуб билан 3 та Ла Лига чемпионлиги, битта Қироллик кубоги ва 3 та Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November