Левандовскига Англиядан янги даъвогар пайдо бўлди

Sport

image

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.

Левандовскининг "Бавария" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Томонлар ҳамкорликни узайтириш масаласида ҳали келиша олганича йўқ. Футболчининг ўзи турли таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

"Арсенал"дан ташқари Левандовскига "Челси" ва "Атлетико Мадрид" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирган. "Transfermarkt" портали 33 ёшли польшалик ҳужумчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

35

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends