Лавров Мирзиёев қабулида бўлди
Local
−
16 January 2020 4943 1 minute
Хабарингиз бор, кеча, 15 январь куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга келди.
Россия сиёсатдони ташрифининг асосий тадбирлари бугун, 16 январга мўлжалланган. У бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг февраль ойида Россияга амалга оширадиган ташрифи хусусида сўз борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган эди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August