Ла Лига гранди марокашлик футболчи билан ўз сафини кучайтирмоқчи

Sport

image

"Барселона" қишки трансфер ойнасида марокашлик ярим ҳимоячи Аззедин Унаи билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар берди.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 22 ёшли футболчини ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун арзон  вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

Ҳозирда ярим ҳимоячи Жаҳон чемпионатининг ярим финалида ўйнайдиган Марокаш терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди. Аззедин ЖЧда бешта учрашувда майдонга тушди.

Унаи 2021 йилдан бери Франциянинг "Анже" клубида ўйнамоқда. Унинг Франция клуби билан шартномаси 2026 йилда якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Барселона" Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.


Rate Count

36

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic