Кучли бўлиб қайтаман – Холматов

Sport

image

Ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов WBA камари учун рингга кўтарилиб, имкониятни бой бергандан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар. Мени қўллаб-қувватлаган инсонларга катта раҳмат. Ҳали ҳаммаси олдинда. Қачондир, барибир юртимизга камарларни олиб бораман”, дейди Холматов.

Қайд этиш жоиз, 25 ёшли ўзбекистонлик боксчи Фордга қарши чемпионлик жанги якунланишига 7 сония қолганида техник нокаутга учради. 11 раунд якунига кўра эса Холматов 106:103, 104:105 ва 106:103 ҳисобида ғалаба қозонаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Холматов Фордга қарши жангни жароҳат билан бошлагани хабар қилинганди.

Ўзбекистонлик боксчининг тиззасида муаммо кузатилган.

 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends