Кубадаги нефть базасида ёнғин юз берди. Ўнлаб қурбонлар бор (видео)
World
−
06 August 2022 10012 1 minute
Кеча, 5 август куни Кубанинг Матанзас провинциясидаги нефть омборида чақмоқ уриши сабабли йирик ёнғин юз берди. Оқибатда тахминан 77 киши жабрланган. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 67 киши қурбон бўлган, 77 киши куйган. Куйганларнинг барчаси ҳозирда шифохонага ётқизилган, улардан 18 нафарининг аҳволи оғир.
Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда, нефтнинг тўкилиши қайд этилмаган, атрофдаги аҳоли эвакуация қилинган.
“Айни пайтда 17 киши бедарак йўқолган. Ўт ўчирувчилар [ёнғин] тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Нефть соҳасида тажрибага эга дўст давлатлардан ёрдам сўралди”, дейилади Ҳукуматнинг Twitter саҳифасида.
Live
All