Кореяда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Local

image

Жанубий Кореяда молиявий қийин аҳволда қолган бемор фуқарога ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сурхондарёлик У.М. Корея Республикасига Е-9 визаси билан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган. У Конгжу шаҳридаги “NC ONE CO.LTD” корхонасида ишлаётган вақтда саломатлиги ёмонлашиб, шифохонага ётқизилган. У ерда У.М.нинг ошқозони операция қилинган.

Мураккаб жарроҳлик операциядан сўнг молиявий қийин аҳволда қолган фуқарога Агентликнинг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси томонидан, Жамғарма ҳисобидан 1 миллион 500 минг вон (тахминан 1350 АҚШ доллари) миқдорида шифохона харажатлари учун молиявий ёрдам кўрсатилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қийин вазиятда қолган 7 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилганди. 


Tags

Rate Count

79

Rating

3

Rate this article

Share with your friends