Россияда қийин вазиятда қолган 7 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
Жамият
−
01 Июнь 2021
2729Россияда мураккаб вазиятда қолган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, самарқандлик Л.К. ва хоразмлик Ж.А. уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан ишсиз, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз молиявий қийин аҳволда қолган.
Бундан ташқари, андижонлик Х.А. ишлаш мақсадида жорий йилнинг май ойида Россияга борган. Бироқ саломатлиги ёмонлашгани сабабли ишлай олмаган.
Шунингдек, самарқандлик А.А. Москва шаҳрида бахтсиз ҳодиса туфайли автоҳалокатга учраган. Ушбу фуқарога Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан даволанишга ёрдам берилиб, вақтинчалик яшаш учун хостелга жойлаштирилган.
Хабарга кўра, мазкур фуқароларга Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик идоралари томонидан “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштириб берилган. 31 май куни Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Москва – Тошкент, Санкт-Петербург – Тошкент авиарейслари орқали Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда портлашдан жабр кўрган андижонлик она ва болага ёрдам кўрсатилганди.
LiveБарчаси