Коллеж ҳисобчиси 221,8 млн сўмни талон-тарож қилиб юборди

Local

image

Термиз туманида коллеж ҳисобчиси ишдан бўшатилган ходимлар ҳисобига маош ёзиб, 221,8 млн сўмни талон-тарож қилган. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Термиз тумани архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи бош ҳисобчиси Ш.Х. коллежнинг 5 нафар собиқ ишчи-ходимларининг номига 2017-2018 йиллар ва 2019 йил 2 ойи давомида жами 221,8 млн. сўм иш ҳақи ёзиб, уларнинг номидаги пластик карточкаларга ойма-ой тушириб олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланди. 

Текширув давомида бюджетга етказилган зарардан 100,3 млн. сўм  ундирилиши таъминланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

Tags

Rate Count

147

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends