Ким Чен Ин Украинани ракета синовлари полигонига айлантирди

World

−

image

Шимолий Корея Россияга юборилган баллистик ракеталарни реал жанговар шароитда қўллаш орқали ўз қуролларининг хусусиятларини такомиллаштириш имкониятига эга бўлмоқда. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский жорий йилнинг 16 ноябрь куни ҳарбий разведка бўйича ўтказилган йиғилишдан сўнг маълум қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (БРБ) тақдим этган ҳисоботга кўра, Россия баллистик ва қанотли ракеталар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни режалаштирмоқда. Зеленский Москва ўз ишлаб чиқаришини кенгайтириш билан бир қаторда, Шимолий Кореядан ҳам мунтазам равишда ракеталар олаётганини қайд этган.

“Россия, афсуски, Шимолий Кореядан тобора кўпроқ баллистик ракеталар олмоқда. Гап ойига ўнлаб ракеталар ҳақида бормоқда”, дейди Зеленский.

Украина етакчиси Россия режалаштираётган ишлаб чиқариш қувватлари тинчлик мақсадларига хизмат қилмаслигини таъкидлаб, ракеталар етказиб берилиши мамлакат мудофаасини янада мураккаблаштираётганини билдирган.

Зеленский баёнотидаги энг диққатга сазовор жиҳатлардан бири Шимолий Кореянинг урушдан олаётган ҳарбий тажрибаси бўлган. Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Пхеньян раҳбарияти Россияга юборилган баллистик ракеталарни реал жанговар шароитларда қўллаш орқали ўз қуролларининг хусусиятларини такомиллаштириш имкониятига эга бўлмоқда.

Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ракеталарнинг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига қарши қўлланилиши ушбу қуролнинг самарадорлиги ва заиф томонлари борасида тажриба орттириш имконини бериши мумкин.

Зеленский Шимолий Корея урушда қўлланилаётган баллистик ракеталар ёрдамида ўз қуролларини такомиллаштираётганини айтиб, бу Корея яримороли атрофидаги мамлакатлар учун янги хавфсизлик муаммоларини келтириб чиқараётганини айтган.

Шимолий Корея Украинадаги урушдан олиши мумкин бўлган тажриба Шарқий Осиёдаги хавфсизлик мувозанати нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Пхеньян раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилаётган баллистик ракета тизимлари, хусусан, Жанубий Корея ва Япониянинг мудофаа режалаштиришида муҳим ўрин тутади.

Реал можароларда қўлланилаётган ракеталарнинг хусусиятлари ҳақида олиниши мумкин бўлган маълумотлар Шимолий Кореянинг келгусидаги қурол-яроғ ишлаб чиқиш ишларига ҳисса қўшиши мумкин. Бироқ Шимолий Корея Украинага берилган ҳар бир ракета зарбасидан айнан қандай техник маълумотларни олаётгани мустақил равишда тасдиқланмаган.

Зеленский Россия Шимолий Кореядан олаётган ҳарбий ёрдамга жавобан Украина ҳам шунга ўхшаш имкониятларга эга қуролларга муҳтож эканини билдирган. Германия, Франция, Буюк Британия ва Италия билан музокаралар ўтказганини маълум қилган Украина етакчиси Европа давлатлари самарали зарбалар беришга қодир ракета тизимларига эга эканини эслатиб ўтган.

Зеленский Россиянинг баллистик ракета учириш қурилмаларини йўқ қилиш масаласини қайта кўриб чиқишни сўраган. Ғарб давлатлари бундай имкониятларга эга технологияларга эга эканига ишора қилган Зеленский Украинанинг ушбу тизимлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши Россияга нисбатан ҳарбий босимни кучайтиришини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Россия ва Шимолий Корея минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштираётганини маълум қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends