Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ўринбосари туманга ҳоким бўлди
Local
−
18 February 2022 9573 1 minute
Андижон вилоятининг Хўжаобод ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Ўткирбек Шукуров Хўжаобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Бунга қадар у Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Андижон вилояти Марказий банкига раҳбарлик қилиб келган Элёрбек Усмонов Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Аввалроқ, Насибулло Набиевич Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All