Хорватияга юбориш учун $3600 талаб қилган шахс қўлга тушди
Local
−
20:24 360 1 minute
Наманган ва Фарғонада фуқароларни хорижга ишга юбориш ҳамда Умра зиёратини ташкил этиш ваъдаси билан минглаб доллар олган шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи икки фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига улардан жами 3600 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс фуқаролардан олдиндан 1000 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида эса 1969 йилда туғилган шахс тегишли ваколатга эга бўлмаганига қарамай, икки нафар маҳаллий фуқарони Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни ваъда қилган. У бунинг эвазига 2200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ушланди.
Билдирилишича, ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Live
All