Хоразмда кучли шамол биноларга зарар берди

Local

image

Кеча, 17 май куни тахминан соат 17:00 да Хоразм вилоятига 15-25 м/с. тезлик билан кучли шамол оқими кириб келган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг натижасида корхона, ташкилот ва турар жойларнинг том қисмларини учириб, пастга қулаш ҳолатлари юз берди. Ушбу ноҳуш ходисалар оқибатларини бартараф этиш мақсадида Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 3 та махсус техника ва 20 нафар шахсий таркиб жалб этилиб, зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айни дамда “Хоразм худудий электр тармоқлари” АЖ хам юзага келган аварияларни бартараф қилишда навбатма-навбат электр узилишларини бартараф қилишмоқда. 

Таъкидланишича, қисқа муддатда аварияларни бартараф қилиб, электр энергияси етказилади.

Аввалроқ, дам олиш кунлари Ўзбекистонга Каспий денгизи томондан нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

150

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends