Хоразмда икки туманнинг ИИБ бошлиғи ўзгарди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жорий йилнинг 11 мартидаги буйруғи билан тизимда бир нечта лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Подполковник Навруз Бахтиёрович Худойберганов Хоразм вилояти Урганч тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Навруз Худайбергенов Хоразм вилояти Янгибозор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Азамат Янгибоевич Машарипов Хоразм вилояти Янгибозор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Азамат Машарипов Хоразм вилояти Гурлан тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразмга жўнаб кетган ва айни вақтда вилоятдаги лойиҳларнинг амалга оширилиши билан танишяпти.


Tags

Rate Count

107

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends