Хоразмда фуқаро ўзини бино томидан ташламоқчи бўлди
Crime
−
27 January 2021 7820 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида фуқаро кўп қаватли бинодан ўзини ташламоқчи бўлгани ҳақида видео тарқалди.
Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 23 январь куни соат 13:30 ларда Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмасида содир бўлган.
Ҳазорасп туманида яшовчи, 1977 йил туғилган шахс тиббиёт бирлашмаси томига чиққан. Ўзини томдан ташламоқчи бўлган шахс тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан пастга олиб тушилган.
Қайд этилишича, у ўзининг хатти-ҳаракатларини англай олмайдиган даражада кучли маст ҳолатида бўлган. Фуқаро оила аъзолари ҳамроҳлигида қўйиб юборилган.
Ҳозирда Ҳазорасп ИИБ томонидан шахснинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September