Хоразм ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Local
−
11:23 1690 1 minute
Бугун, 5 сентябрь куни Ойбек Абдукаримович Каимхўжаев Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, подполковник Ойбек Каимхўжаев тайинловга қадар Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У 2021 йилда мазкур лавозимга тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланганди.
Live
All