Хитойлик таниқли сиёсатчи вафот этди

World

image

Бугун, 12 август куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг собиқ бош вазири Чжу Жунцзи Пекинда хасталик оқибатида 98 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Чжу Жунцзи Пекин вақти билан соат 11:06 да вафот этган. Хасталик тафсилотлари келтирилмаган.

Маълумот учун, Чжу Жунцзи 1998 йилдан 2003 йилгача ХХР Давлат кенгашини бошқарган. Бунгача у бош вазир ўринбосари, Хитой Халқ банки раҳбари, Шанхай шаҳар ҳокими ва Хитой Коммунистик партияси Шанхай шаҳар қўмитаси котиби лавозимларида ишлаган. Унинг мамлакат раҳбариятидаги фаолияти даврида Хитой кенг кўламли солиқ, молия ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширган. 

Хусусан, Чжу Жунцзи Хитой сиёсий иерархиясида энг нуфузли ва қудратли 2-3 та раҳбардан бири бўлган. У мамлакатнинг бутун иқтисодиёти, молия тизими ва ислоҳотларини бевосита бошқарган ҳамда “Хитой иқтисодий мўъжизаси” ва Хитойнинг ЖСТга (Жаҳон савдо ташкилотига) киришининг асосий меъмори сифатида тарихда қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори, давлат арбоби ва III чақириқ Жогорку Кенеш депутати Қамбарали Қонғантиев 80 ёшида вафот этганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends