Хитойда юқори магнитудали зилзила содир бўлди
World
−
22 February 2020 15954 1 minute
21 февраль куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманида магнитудаси 5,1 балл бўлган зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Хитой сейсмология маркази (CENC) хабар бермоқда.
Ер ости силкиниши маҳаллий вақт билан 23:39 да (Тошкент вақти билан 20:39) қайд этилган. Зилзила 10 километр чуқурликда бўлганлиги аниқланган.
Айни дамда табиий офат оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Live
All