Хитойда ҳибсланган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Local

image

Хитойда қамоқда сақланаётган Ўзбекистон фуқароси озодликка чиқиб, Ватанга қайтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра Ўзбекистон фуқароси Х. Маҳкамов жорий йилнинг 17 май куни Хитойдан учиб кетган. 

Илгари у Чанчжоу шаҳри (Сзянсу провинцияси) полицияси томонидан қўлга олиниб, мамлакатга кириш ва чиқиш тартиби тўғрисидаги қонунни бузганлиги – муддати ўтган виза билан Хитой ҳудудида бўлиб тургани учун қамоққа олинганди. 

Бош консулхонанинг мазкур масалага аралашуви натижасида Хитой томони ҳукумат идоралари уни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилди.


Rate Count

28

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends