Хитой ташқарисида коронавирусдан илк ўлим қайд этилди

World

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Филиппин филиали ХХР ташқарисида янги турдаги коронавирус бўйича биринчи ўлим ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда бугун, 2 февраль куни ЖССТ ўз Тwittеr саҳифасида маълум қилди.

"44 ёшга кирган эркак Филиппиндаги иккинчи бўлиб коронавирус тасдиқланган одам эди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, эркакнинг ўлими 1 февраль куни қайд қилингани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илк бор янги турдаги вирус Филиппинда 30 январь куни аниқланган эди.

Ҳозиргача бу вирус 27 давлатда аниқланди. ЖССТ бу вирусни дунё бўйича фавқулотда ҳолат деб эълон қилган.

Нуруллоҳ Шарипов


Author

avatar

.

Rate Count

392

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends