Хитой 9 давлатни BRICS’га таклиф қилди

World

image

Хитой тўққизта давлатни, жумладан, Қозоғистонни BRICS+ аъзоси бўлишга таклиф қилди. Бу ҳақда Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь Twitter’даги постида ёзиб қолдирди.

“Биз Қозоғистон, Саудия Арабистони, Аргентина, Миср, Индонезия, Нигерия, Сенегал, БАА ва Таиланднинг BRICS+ мулоқотига қўшилишини самимий қутлаймиз”, деб ёзди у Twitter’да.

Унинг сўзларига кўра, “ривожланаётган бозор ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик бугунги глобал муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга”.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Хитой BRICS’ни (унга Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси аъзо) кенгайтиришни бошлашни таклиф қилганди. BRICS мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгайтириш таклифини қўллаб-қувватладилар.

BRICS ташкилоти иштирокчи давлатлар ўртасида иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.


Tags

Rate Count

1004

Rating

3

Rate this article

Share with your friends