Хитой BRICS’ни кенгайтиришни таклиф қилди. Аъзоликка давогар ҳам бор

Олам

image
0:00
0:00
download

Хитой BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африкани ўз ичига олади) кенгайтириш жараёнини бошлашни таклиф қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилишича, бу ташаббусни Хитой ТИВ раҳбари Ван И BRICS’даги ҳамкасблари билан онлайн учрашувда билдирган.

Ван И BRICS’ни кенгайтириш, айниқса уюшманинг таъсирини оширишга хамда тинчликни сақлашга ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.

“Хитой томони BRICSни кенгайтириш жараёнини бошлашни, кенгайтириш жараёни учун стандартлар ва тартибларни кўриб чиқиш ва босқичма-босқич консенсус яратишни таклиф қилади”, деган вазир.

Шунингдек учрашувда иштирок этган Аргентина Ташқи ишлар вазири Сантьяго Кафьеро, унинг мамлакати учун “BRICS давлатлари билан яқинроқ мувофиқлаштириш сари ҳаракат қилиш” мухимлигини айтган.

“Мана нима учун биз бу ташаббусни (BRICS’ни кенгайтиришни – таҳр.) қадрлаймиз ва Аргентина билан BRICS ўртасидаги алоқаларни ўрнатишга тайёрмиз”, дея аниқлик киритган вазир.

BRICS’га аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг қўшма баёнотида, вазирлар мунозаралар орқали BRICS кенгайиш жараёнини бошлаш таклифини қўллаб-қувватлагани айтилган. Шунингдек улар, тегишли кўрсатмалар, тартиблар, ва стандартлар зарурлигини урғулаган.

Маълумот учун, 2011 йилда BRICS’га охирги бўлиб Жанубий Африка қўшилган. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ташкилотга Миср, Гвинея, Мексика, Тожикистон ва Таиланд кириши мумкин. Бу давлатлар вакиллари BRICS аъзолари билан учрашувларда қатнашган.

Ўз навбатида, Ҳиндистон ташкилотнинг янги аъзолари Хитойни қўллаб-қувватлашидан қўрқиб, BRICS’ни кенгайтиришга қарши бўлмоқда.

Севинч Тўхтабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой BRICS

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг