“Халқ банки”да яна фирибгарлик содир бўлди
Crime
−
12 August 2025 11199 1 minute
“Халқ банки”нинг Наманган вилояти минтақавий маркази ёлланма ходими банкнинг дастурий таъминотига ноқонуний кирган ҳолда, банк ҳисобидаги 9,5 млрд сўм миқдордаги маблағларни ўзлаштириб олди. Бу ҳақда банкнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий йилнинг апрель ойида содир бўлган. Ноқонуний ҳолат банкнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилинган.
“Ҳозирда ушбу ишга алоқадор бўлган шахсларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АТ “Халқ банки” Қўқон универсал банк хизматлари маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28