Халқаро спорт ташкилоти Ҳусановни эътироф этди
Sport
−
24 December 2024 17551 1 minute
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) 21 ёшгача бўлган жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячилари рейтингида ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусановни биринчи ўринга лойиқ кўрди. Бу ҳақда CIES матбуот хизмати хабар берди.
Ташкилот вакиллари рейтингни “Wyscout” маълумотлари асосида тузди. Ҳимоявий ҳаракатларни амалга оширувчи марказий ҳимоячилар орасида ушбу рейтингда Ҳусанов 81,8 балл тўплади.
Дунёнинг Топ U-21 марказий ҳимоячилари:
1. Абдуқодир Ҳусанов (“Ланс”) - 81.8;
2. Пиетро Комуззо (“Фиорентина”) - 81.7;
3. Матте Сметс (“Генк”) - 79.2;
4. Витор Рейс (“Палмейрас”) - 78.9;
5. Кристиан Москуера (“Валенсия”) - 77.5.
Қайд этиш жоиз, Ҳусанов кеча, 23 декабрь куни Ўзбекистонда йилнинг энг яхши ёш спортчиси, деб топилди.
Live
All