Кетма-кет кўтарилишдан сўнг доллар курси пасайди
Local
−
17:40 1412 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,77 сўмга тушди ва 11 809,82 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 0,13 сўмга кўтарилиб, 13 569,48 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,26 сўмга ошди ва 140,68 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 3,84 сўмга пасайиб, 1763,87 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 3 минг 300 сўмга ошди ва 1 млн 810 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 21 сентябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 80 млн 582 минг 228 сўмга ошди ва 1 млрд 4 млн 249 минг 169 сўм этиб белгиланган.
Live
All