Келтирилган зарарни камайтириш эвазига пора олган газ ходимлари ушланди
Crime
−
28 July 2470 1 minute
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида газ таъминоти бўлими ходимларининг йирик миқдорда пул талаб қилгани фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Аниқланишича, “Ҳазорасптумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари М.М. ва муқаддам судланган Э.Б. ўзаро тил бириктириб, фуқаро О.И. дан 2 500 АҚШ доллари талаб қилган. Улар мазкур маблағ эвазига табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича ҳисобланган 309 миллион сўмлик зарар миқдорини камайтириб беришни ваъда қилган.
Маълум бўлишича, гумонланувчилар келишилган маблағнинг 1 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган. Тергов давомида ушбу маблағ ҳисобидан 4,8 миллион сўм процессуал тартибда қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республиканинг 3 та ҳудудида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All