1,5 миллиондан ортиқ АҚШ долларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишга уринган шахслар ушланди
Local
−
03 April 2019 9381 2 minutes
Наманганда 1 млн. 558 минг 798 АҚШ долларининг ноқонуний тарзда Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилишининг олди олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий валюталарни банклар орқали айирбошлаш ва конвертация қилиш масалалари ҳал этилган. Шунга қарамасдан хорижий валюталарни айланма йўллар орқали чет давлатларга чиқаришга уринаётган, уларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган шахслар ҳам учраб турибди.
Хусусан, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1983 йил Наманган шаҳрида туғилган, муқаддам судланган Баҳром Баҳодиров ўз бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашинада “Наманган-Заркент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида Янгиқўрғон тумани, “Газнон” МФЙ ҳудудида тўхтатилди. Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида целофан пакетга солиниб, скотч билан ўралган 967.311 АҚШ доллари борлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Дастлабки терговолди суриштирув вақтида маълум бўлишича, у божхона назоратини четлаб ўтиб, ушбу пулларни Қирғизистонга ўтказишни режалаштирган.
Шунингдек, унинг шериги, 1972 йил Наманган шаҳрида туғилган, муқаддам судланган Абдумажид Носиров ҳам “Тошкент-Наманган” йўналишида “Нексия” русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтида, Чуст тумани ҳудудида тўхтатилди. Унинг автомашинаси кўздан кечирилганда, 591.487 АҚШ доллари борлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Катта миқдордаги ушбу хорижий валюта ҳам Бахром Баходировга етказилиши ва Янгиқўрғон тумани “Заркент” МФЙ ҳудудидаги айланма йўллар орқали Қирғизистонга ўтказилиши лозим бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ДХХ Наманган вилояти бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September