Каспий денгизида янги орол пайдо бўлди
World
−
17:26 1511 2 minutes
Каспий денгизида янги орол пайдо бўлди. Бу ҳақда “Caspian Holiday” компанияси асосчиси Ерболат Мухашов “Lada.kz” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Яқинда пайдо бўлган ороллардан бири – Рибачий Святой оролидан шарқда жойлашган. Янги орол Святой оролидан тахминан 500 метр шарқда ва (Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Тупқараған туманидаги) Баутино қишлоғидан тахминан 30 км узоқликда жойлашган”, дейди Мухашов.
Унинг сўзларига кўра, денгизнинг шимолий қисмида, хусусан Каспий тюленлари яшайдиган ороллар (Кулали, Морской, Святой, Подгорний, Ушарал, Маякшиккан, Долгий) ҳудудида сўнгги йилларда янги ороллар пайдо бўла бошлаган. У буни Каспий денгизи сув сатҳининг пасайиши билан боғлайди.

Мухашовнинг айтишича, оролларда бўрилар яшайди, шунингдек, тўнғизлар ва бўрсиқлар учрайди. Турли хил балиқ ва қуш турлари ҳам мавжуд.
Ўтган йилнинг ёзида ҳам Россия Фанлар академияси Океанология институти Каспий денгизининг чекиниши сабабли Малий Жемчужний оролидан 30 км жануби-ғарбда янги орол пайдо бўлгани ҳақида хабар берган.
2025 йилнинг бошида NASA сунъий йўлдошлари Каспий денгизида кейинчалик йўқ бўлиб кетган “шапалақ” оролни аниқлаган. У 2023 йил бошида лой вулқони отилишидан сўнг Озарбайжон қирғоқлари яқинида сув остидан чиққан, аммо 2024 йил охирига келиб сув ювиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каспий денгизида сув сатҳи йилига 10–20 сантиметрга пасайиб, сўнгги 200 йилдаги энг паст даражага тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All