Қўшнилар ўз ерларидан Эронга қарши фойдаланишга йўл қўймаслигини кафолатлади – Аббос Ароқчи
World
−
22 October 2024 5917 1 minute
Эронга қўшни давлатлар ўз ерларидан Ислом Республикасига қарши фойдаланишга йўл қўймасликлари ҳақида кафолат берган. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Қувайтга расмий ташрифи чоғида журналистларга маълум қилди.
“Қўшниларимиз ўз ерларидан Эронга қарши фойдаланишга йўл қўймасликлари ҳақида кафолат берди. Қувайт мен ташриф буюрган минтақадаги 11-давлатдир. Бу мамлакатларнинг барчасида кескинлик кучайгандан кўра, тўхташи кераклиги ҳақида консенсус мавжуд”, деди Эрон Ташқи ишлар вазири.
Унинг сўзларига кўра, минтақа давлатлари биргаликда ҳаракат қилса, уруш авж олишининг олдини олиши мумкин бўлади. Айни пайтда Ароқчи Эрон минтақада уруш бўлишини истамаслигини, балки ҳар қандай сценарийга тайёр эканини таъкидлади.
“Исроил минтақада урушни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда, биз бу фалокатнинг олдини олишимиз керак. Минтақадаги барча давлатлар Исроилнинг Эронга ҳужумига қарши эканини билдирди. Исроил ҳужуми содир бўлса, биз ҳам худди шундай жавоб беришимизни таъкидлаймиз”, дейди Эрон вазири.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни кечқурун Эрон Исроилга ракеталар билан зарба берганди. Исроил армияси радиоси Эрондан Исроилга 200 га яқин ракета учирилганини айтди. Исроил Эронга "оғриқли жавоб" беришга ваъда берди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September